Саҳрои Кабирда бошланган кучли ҳаво оқими Ўзбекистон ҳудудига етиб келди. Бу ҳақда “Метеоновости” агентлиги хабар бермоқда.

Айтилишича, Қорақалпоғистон ҳудудида шамол тезлиги 25 км/соатни ташкил қиладиган қум бўрони қайд қилинган.

Қум бўрони Яқин Шарқда Сурия, Ироқ, Ливан, Исроил, Фаластин, Иордания ва Кипр ҳудудидан ўтган. Айни пайтда у Қорақалпоғистоннинг Қўнғирот туманидаги Жаслиқ шаҳарчасида қайд қилинди.