Сальвадордаги туғруқхонада алмаштириб қўйилган гўдаклар тўрт ойдан сўнг оилаларига қайтарилди

Жамият 09 Сентябрь 2015 2035

Сан-Сальвадор шаҳрида туғруқхонада алмаштирилиб қўйилган икки чақалоқнинг кўп ойлик тарихи ўз ниҳоясига етди, дея хабар бермоқда Reuters.

2015 йилнинг май ойида Британия фуқароси ҳисобланган Мерседес Сото оиласида Сальвадор пойтахтидаги хусусий туғруқхоналарнинг бирида ўғил фарзанд дунёга келган эди.

Туғруқхонадан чиққанидан сўнг она ўғлининг тери ранги қорачароқ эканини пайқайди. ДНК текширувларидан сўнг бу бола уларнинг фарзанди эмаслиги маълум бўлди.

Орадан бир неча ой ўтганидан сўнг янги туғилган гўдакнинг асл ота-онаси кимлиги ва ўз фарзандлари кимнинг қарамоғида экани маълум бўлди. Шундан сўнг оилалар ёпиқ эшиклар ортида ўз фарзандларини алмашишди.

Тергов хулосаларига кўра, бунга касалхона шифокори Антонио Гидаз исмли шахс айбдор бўлган.

Кўпроқ янгиликлар