Сьерра-Леоне Эбола бўйича миллий маркази раҳбари мамлакатда ушбу вирусга чалинишнинг яна 3 ҳолати қайд қилинганини айтди. Унинг сўзларини АР агентлиги келтирмоқда.


Унинг таъкидлашича, ҳолатлар август ойининг охирида Эболадан вафот этган 67 ёшли аёл яшаган ҳудудда қайд қилинган. Шу тариқа, Эболага чалиниш ҳолатлари сони 4тага етди. Марказ директорининг таъкидлашича, хасталар вафот этган аёл билан алоқада бўлган.