Siri хизмати iPhone 6S қурилмаларида доимий равишда фаоллаштирилган бўлади

Технология 09 Сентябрь 2015 1779

iPhone 6S қурилмасидаги қўнғироқлар учун мўлжалланган Siri овозли хизматини фаоллаштириш учун энди қўшимча клавишларни ишлатиш талаб этилмайди, деб ёзади 9to5Mac портали.

Эндиликда Siri хизмати кутиш режимида доимий равишда ишлаб туради ва «ҳой, Siri» овозли буйруғини эшитганидан кейин фаол ҳолатда ишлай бошлайди. Apple компаниясининг олдинги гаджетларида бу хизматни ишлатиш фақатгина қувватлантирувчи восита орқали электрга уланганида ишлай оларди. Эндиликда бу доимий равишда ишлаши кўзда тутилган.

Бу одатда фавқулодда ҳолатларда, асосан қурилмани қўлга олишни иложи бўлмаган ҳолатларда қулай хизмат тури саналади. Яқинда Siri хизматидан фойдаланиш натижасида америкалик фуқаронинг ҳаёти сақлаб қолинганди.

Кўпроқ янгиликлар