АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтадиган 2016 йилги Олимпиада ўйинларига йўлланма берувчи эркин, юнон-рум ва хотин-қизлар кураши бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг иккинчи кунида ҳам ўзбек спортчилари медаллар ва олимпиадада иштирок этиш ҳуқуқини қўлга кирита олишмади.

Кеча, 8 сентябрь куни юнон-рум кураши бўйича 59, 71, 80 ва 130 кг вазн тоифаларида мусобақалар бўлиб ўтди.

Юнон-рум кураши.

59 кг
1) Исмаил Борреро Молина (Куба)
2) Ровшан Байрамов (Озарбайжон)
3) Алмат Кебиспаев (Қозоғистон)
3) Вон Чол Юн (Шимолий Корея)
5) Арсен Эралиев (Қирғизистон)
5) Сослан Дауров (Беларусь)

71 кг
1) Расул Чунаев (Озарбайжон)
2) Армен Варданян (Украина)
3) Кнут Закариас Таллрот (Швеция)
3) Адам Курак (Россия)
5) Тимур Бердиев (Беларусь)
5) Маттиас Мааш (Германия)

80 кг
1) Селчук Чеби (Туркия)
2) Виктор Сосуновский (Беларусь)
3) Лаша Гобадзе (Грузия)
3) Юсуф Ахмад Гадериан (Эрон)
5) Асхат Дилмухаметов (Қозоғистон)
5) Самат Ширдаков (Қирғизистон)

130 кг
1) Риза Каяллп (Туркия)
2) Михан Лопес Нуньес (Куба)
3) Александр Чернецкий (Украина)
4) Билял Махов (Россия)
5) Сабах Шариати (Озарбайжон)
6) Роберт Смит (АҚШ)

Эслатиб ўтамиз, "Орлеанс Арена" ўйингоҳида бўлиб ўтаётган мусобақаларда ўзбекистонлик олти нафар юнон-рум, беш нафар эркин ва икки нафар хотин-қизлар кураши усталари жаҳон чемпионлиги ҳамда олимпиада йўлланмалари учун баҳс олиб бормоқда.

Бугун, 9 сентябрь куни юнон-рум кураши бўйича 85 кг гача вазнли полвонлар ўртасида финал баҳслари бўлиб ўтади.

Шунингдек, хотин-қизлар спорти бўйича 48-53-69 кг гача вазн тоифаларида финал беллашувлари ўтказилади.

Жаҳон биринчилиги 12 сентябрь куни ўз ниҳоясига етади.