2015 йил учун Ласкер мукофотига сазовор бўлганларнинг номлари ошкор этилди. Ушбу мукофотни ДНКни тиклаш ва саратон терапияси билан шуғулланган 3 олим, шунингдек, Африкада Эбола вирусининг тарқалишига қарши курашган “Чегара билмас шифокорлар” ташкилоти бригадаси олди. Бу ҳақда Science News нашри хабар бермоқда.

Фундаментал тиббиёт йўналишида Рутгер университети ходимаси Эвелин Виткин (94 ёшли) ва Бостондаги Brigham and Women's Hospital муассасси вакили Стивен Эллидж (59 ёш) олдилар. Уларнинг иккиси ҳам ДНКни тиклаш билан шуғулланган эди.
Клиник тадқиқотлар йўналишида Техас университети вакили Жеймс Эллисон (67 ёш) онкологик хасталикларни даволашнинг янги истиқболли йўналишларини ўргангани боис олди.

Жамоат соғлиғини сақлаш соҳасида мукофотни Африкада Эбола вирусининг тарқалишига қарши курашган “Чегара билмас шифокорлар” ташкилоти бригадаси олди.
Ласкер мукофоти тиббиёт соҳасида ишловчиларга топширилади. Уни кўпинча Америка Нобели деб ҳам аташади. У 1946 йилдан буён ҳар йили топшириб келинади.