Тошкент шаҳридаги марказий кўчаларни таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш бошқармаси шаҳардаги бир қатор кўчаларни капитал таъмирдан чиқариш бўйича тендер эълон қилди. Бу эълон "Тошкент оқшоми" газетасида нашр қилинган.

Унга кўра Тошкент шаҳридаги 4та туманда жойлашган 5та кўчани шу йилнинг 30 ноябригача капитал таъмирдан чиқариш кўзда тутилган.

Таъмирлаш учун сарфланадиган маблаҳлар маҳаллий ҳокимиятлар бюджети ҳисобидан ажратилиши айтилган.

Қуйида таъмирланиши кўзда тутилган кўчалар номи келтирилган:

Миробод тумани:

Кичик Бешёғоч кўчаси (Кичик ҳалқа йўлидан Нукус кўчасигача) — ишларнинг дастлабки баҳоси: Қўшимча қиймат солиғи билан ҳисоблаганда 492,652 млн сўм;

Кичик ҳалқа йўли (Авлиё ота кўчасидан Туркистон кўчасигача, Шимолий вокзал транспорт туннелигача) — 354,166 млн сўм.

Шайхонтоҳур тумани:

Чилонзор Оқтепа кўчаси (Оқтепа майдонидан М. Обид кўчасигача) — 354,526 млн сўм.

Яккасарой тумани:

Ат-Термезий кўчаси (Шохжаҳон кўчасидан Ўрикзор кўчасигача) — 298,061 млн сўм.

Яшнобод тумани:

Бешариқ кўчаси (Тошкент ҳалқа йўлидан Иззат кўчасигача) — 1,486 млрд сумов (муҳлат — 3 ноябргача)