Тошкентда ҳуқуқ-тартибот органларининг иқтисодий ислоҳотлардаги иштироки муҳокама қилинди

Ўзбекистон 09 Сентябрь 2015 1310

Кеча Тошкентда “2015-2019 йилларда иқтисодиётни янада ислоҳ қилиш, структур қайта тузиш ва диверсификациялаш дастурини реализация қилишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар роли ва масъулиятини ошириш тўғрисида” мавзуидаги семинар бўлиб ўтди.

Тадбирда республиканинг турли бурчакларидан ташриф буюрган 300дан ортиқ тадбиркорлар, саноат корхоналари раҳбарлари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари, фермер хўжаликлари эгалари иштирок этди.
Тадбир президентнинг “Хусусий мулкни, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилиш, уларнинг ривожланишига қўйилаётган тўсиқларни бартараф этиш тўғрисида”ги фармонини амалга ошириш механизмлари муҳокамасига бағишланди.

Иштирокчилар тадбир давомида иқтисодий ислоҳотларнинг 2015-2019 йилларда иқтисодиётни янада ислоҳ қилиш, структур қайта тузиш ва диверсификациялаш дастури билан боғлиқ янги босқичини муҳокама қилишди. Бу жараёнда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар жойларда назорат ишларини юритиб, дастурда кўзда тутилган чора-тадбирларнинг сўзсиз амалга оширишини таъминлаши лозимлиги таъкидлаб ўтилди.
Конференцияда Ўзбекистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Рустам Азимов чиқиш қилди.
Шунингдек, Ўзбекистон бош прокурори Ихтиёр Абдуллаев тадбир доирасида чиқиш қилиб, тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида прокуратура олиб бораётган ишлар хусусида гапириб ўтди. Унинг таъкидлашича, прокуратура ҳузурида ишонч телефонлари ташкил этилган бўлиб, у орқали тадбиркорларга зарурий ҳуқуқий ва амалий ёрдам кўрсатилмоқда.

“Бош прокуратурада 1007 рақамида ишонч телефони иши таъминланган. Бу телефон орқали мурожаат қилган тадбиркорларнинг ҳеч қандай мурожаати жавобсиз қолмайди”, - таъкидлади Абдуллаев.
Бундан ташқари, у идора олдида турган ушбу йўналишдаги кейинги ишларга қисқача тўхталди.

Муаллиф: Элдор Асанов

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 16918 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 69189 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37526 Lifestyle
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 6808 Спорт
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 2586 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 3256 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 3029 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Кўпроқ янгиликлар