Туркияда 15 нафар полиция ходими Курдистон ишчилар партияси жангарилари қурбонига айланди, дея хабар бермоқда “Синьхуа” агентлиги.

Мамлакатнинг Арманистон билан чегарадош Игдир провинциясида 12 полициячи автобус портлатилиши оқибатида вафот этган бўлса, 2 полициячи Туркиянинг турли қисмларида жангарилар билан бўлган тўқнашувларда ҳаётдан кўз юмган. Яна бир қанча киши жароҳатланган.

Шунингдек, полициячилар автобуси портлатилгандан сўнг шифохонага ётқизилган бир киши вафот этди.

Мамлакат армиясидан берилган ахборотга кўра, Хаккяри провинциясида Курдистон ишчилар партияси жангарилар билан бўлган жангда 16 нафар ҳарбий ҳам ҳаётдан кўз юмган.