Украинанинг собиқ президенти Виктор Януковичнинг уйи деярли 29 млн гривна – 1,3 млн долларга сотилмоқда, деб хабар бермоқда ушбу уйнинг сотилиши билан шуғулланаётган риелторга иқтибос келтирган ҳолда ABCnews нашри.


“Савдо бўлмайди”, деб айтди риелтор. Унинг айтишича, уй таъмирдан чиқмаган ва анчагина қўшимча сармоя талаб қилади. Риелтор эҳтимолий харидор топилгани сабабли уй вақтинча кўрсатилмаётганини айтди.Уй Киевнинг нуфузли Оболон туманида кириш чекланган шаҳарчада жойлашган. Уйда ҳеч ким яшамагани ва унинг аҳволи “қурувчилардан кейинги” аҳволда эканлиги айтилмоқда.

Уйнинг майдони 8 сотих бўлиб, иморати 3 қаватли, умумий майдони 1200 квадрат метрни ташкил қилади. Коттеж ичида спортзал, бир нечта ётоқхона, ишчи хоналар ва меҳмонлар кутиш учун хоналар бўлиб, қишки боғ ва ўйин хоналаридан иборат мансардага ҳам эга.