Ходорковский фамилиясини бренд сифатида рўйхатдан ўтказди

Жамият 09 Сентябрь 2015 1420

Россия ва дунёнинг яна 15 мамлакатида ХОДОРКОВСКИЙ (KHODORKOVSKY) бренди пайдо бўлди. “Коммерсантъ” нашрининг ёзишича, бу бренд ЮКОСнинг собиқ раҳбари Михаил Ходорковский билан боғлиқ MBK IP UK Limited компанияси томонидан очилган.

Айтилишича, бренд 150 турдаги товар ва хизматларда, шу жумладан, сиёсий фондлар, кўчмас мулк операциялари, кийим-кечак ва пойабзалда ишлатилади. Шунингдек, у голографик маҳсулотлар, рингтон ва видеоўйинларда қўлланиши мумкин.
Бренд Россияда 17 апрелда рўйхатдан ўтказилди. Патент мурожаатномаси 2013 йилда топширилган эди.
Экспертларнинг таъкидланишича, бундай кенг миқёсда қўлланиладиган бренднинг рўйхатдан ўтказилиши бошқа шахсларга ўз манфаатлари йўлида Ходорковскийнинг номидан фойдаланиш имкониятини ёпиб қўйиш мақсадида амалга оширилган.

Кўпроқ янгиликлар