Футбол бўйича Хорватия терма жамоаси бош мураббийи Нико Ковач ўз лавозимидан озод қилинди. Бу ҳақда маҳаллий HRT Sport нашри хабар тарқатмоқда.

Ковач терма жамоани 2013 йилнинг октябрь ойидан бошлаб бошқариб келаётганди.

Хорватия терма жамоаси Евро-2016 саралаш босқичи ўз гуруҳида учинчи ўринда бормоқда. Уларнинг ҳисобида 8 учрашувдан кейин 14 очко мавжуд. Гуруҳда италияликлар (18 очко) етакчилик қилмоқда, иккинчи ўринда Норвегия терма жамоаси (16 очко) жойлашган.

Охирги учрашувларда Хорватия терма жамоаси Озарбайжон терма жамоаси билан дуранг (0:0) ўйнаган, норвегияликларга эса 0:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйганди.

21 сентябрга қадар Хорватия терма жамоасига янги бош мураббий тайинланиши кўзда тутилган, деб ёзади юқорида номи келтирилган манбада.