“Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Хуан Мата жамоа дарвозабони Давид де Хеанинг жорий мавсумдаги шиддати ҳақида ўз фикрини маълум қилди.

“Мен у билан кўп бора суҳбатлашдим. У жуда кўплаб оғир ва асабий кунларни бошидан ўтказди. Бироқ у доимгидек жуда хотиржам ва диққатини бир жойга жамлаган инсон бўлиб қолмоқда. Охирги мавсумдан буён де Хеа жамоамизнинг энг яхши ўйинчи бўлиб келмоқда. Унинг ишончли ўйинлари бизга кўплаб очко олиб келди. Жорий мавсум ҳам у учун омадли келишига шубҳам йўқ. Мураббий, клуб ёки мухлислар билан қандайдир муаммолар вужудга келишига ишонмайман. Мухлислар уни яхши кўришади, клуб ва бош мураббий унга катта ишонч билдиришмоқда”, – деди футболчи.

Аввалроқ, ёзги трансфер ойнаси давомида де Хеа Мадриднинг “Реал” клубига ўтиши ҳақида хабарлар тарқалган, ўз навбатида жамоалар ҳам келишувга эришган, бироқ трансфер ойнасининг ёпилгунига қадар барча ҳужжатларни имзолаб улгуришмагани ҳақида хабар берилган эди.