Янги iPad Pro’да Microsoft Office тўпламларидан фойдаланса бўлади

Технология 09 Сентябрь 2015 1200

Microsoft Office тўпламини янги iPad Pro планшетида ишлаш учун мослаштиришди. Тўпламнинг имкониятларини Apple’нинг ҳар йили бўлиб ўтадиган кўргазмасида компания вице-президенти Кирк Конексбауэр намойиш қилди. У янги Apple Pencil’дан фойдаланган ҳолда Microsoft Office’нинг турли дастурлари – Word, Excel ва Power Point’да турли хил амалларни бажарди. Ушбу вазифаларни бажаришда Pencil ўзини яхши томонлама кўрсата олди. Унинг ҳаракати гаджет экранида тез фурсатда намойиш бўлмоқда.

Бундан ташқари, кўргазмада А9Х процессори ўрнатилган 12,9 дюймли янги iPad Pro планшети ҳам намоший этилди. 

Кўпроқ янгиликлар