Япония раҳбарияти Сидзуока ва Миэ префектуралари аҳолисига “Кило” тайфунининг яқинлашиши муносабати билан эвакуацияни таклиф қилишди. РИА Новости агентлигининг маълум қилишича, 43 минг киши эвакуация қилиниши мумкин.

Айтилишича, “Кило” жорий йилда Тинч океанида қайд қилинган 18-тайфундир. Хонсю оролининг марказий қисми томон ҳаракатланаётган шамол тезлиги 23 км/соатни ташкил қилмоқда. Максимал тезлик 35 км/соатни ташкил қилди.