Юнкер: Европа – умидсизлик дунёсидаги умид оролчаси

Жаҳон 09 Сентябрь 2015 1972

Еврокомиссия раҳбари Жан-Клод Юнкер ЕИ кўпроқ қочқинларни қабул қилиш керак. У қочқинлар сонига ўрнатилган чекловни 120 минг кишигача кўпайтиришни таклиф қилди.
“Қатъий чоралар вақти келди. Бизнинг инсонпарварлигимиз биринчи ўриндадир.

Европадан адолат кутишмоқда. Ҳозир қўрқадиган палла эмас. Европада деярли ҳамма қочқин бўлган. Инсонларни қутқариш бизнинг мажбуриятимиздир. Европа – умид ўлкаси, умидсизлик дунёсидаги бир оролчадир. Европа дунёдаги энг барқарор жойдир”, - таъкидлади сиёсатчи.
Шунингдек, Юнкер Италия, Греция ва Венгриядаги 120 минг қочқинни бошқа ҳудудларга мажбурий кўчиришни таклиф қилди.
“Уларнинг ерига янги қочқинлар келиши мумкин.

Уларни назорат қилиш учун махсус хизмат ташкил этилади. Миграцияни расмийлаштириш, Европага киришнинг расмий йўлларини яратиш лозим, бу билан муҳожирларни ташиш ҳисобидан пул ишлаётган контрабандачиларнинг ноқонуний даромадларига чек қўямиз”, - деди у.

Кўпроқ янгиликлар