“Ал-Қоида” нишон сифатида Баффетни, Гейтсни ва Блумбергни танлади

Жаҳон 10 Сентябрь 2015 7137

“Ал-Қоида” террорчи гуруҳи томонидан нашр этиладиган Inspire журналининг янги сони ҳуқуқ-тартибот органларининг хавотирига сабаб бўлмоқда. Ундан таниқли америкалик бизнесменларга ҳужум қилиш чақирувлари ўрин олди.

NBC News берган маълумотга кўра, бошқа “нишон”лар қаторига Microsoft асосчиси Билл Гейтс, миллиардерлар Уоррен Баффет, Чарльз ва Дэвид Кох, Нью-Йоркнинг собиқ ҳокими Майкл Блумберглар кирган.
Нашрда айтилишича, тадбиркорлар АҚШ банкларидаги ҳисобларидан маблағни ечиб олиб, уларни мамлакат ташқарисига инвестиция қилса, рўйхатдан ўчирилиши мумкин. Шунингдек, улардан Исроилни қўллаб-қувватлашга қарши чиқиш талаб қилинмоқда.

9 сентябрь куни “Ал-Қоида” АҚШ бошчилигидаги коалицияга қарши курашда ИШИДга ёрдам беришини маълум қилди.

Ташкилот раҳбари Аймана аз-Завоҳирий Ироқ ва Суриядаги жангарилар ИШИДга кўмак беришини, аммо бу икки ташкилот бирлашмаслигини айтди.

Inspire журнали 2010 йилдан бери чиқарилади. Журнал инглиз тиллидир. Илгари у “Ойингнинг ошхонасида бомба яса” номли мақоласи билан кўп шовшувларга сабаб бўлган эди.

Кун янгиликлари
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 39104 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 44458 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 6474 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 17985 Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Бекобод шаҳри фаоллари билан учрашди
ASUS ZenFone 4 ва Zenfone 4 Pro флагманини намойиш этди
АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо жангининг 5 жиҳати
Барселонадаги терактга алоқадорликда гумонланган яна бир шахс қўлга олинди
15:20 345 Жаҳон
Иноятов: Сўнгги 5-6 йил ичида мактаблар пахта теримига умуман жалб этилмаган
Африканинг энг бой кишиси «Арсенал»ни харид қилмоқчи
15:10 1108 Спорт
Кўпроқ янгиликлар