“Калашников” концерни Россияда “Kalashnikov” брендини рўйхатдан ўтказди

Жаҳон 10 Сентябрь 2015 2390

“Калашников” концерни Россияда ўзининг товар белгилари – “Калашников” ва “Kalashnikov”ни рўйхатдан ўтказди. Бу ҳақда концернинг матбуот-баёнотида айтилди. 

“Калашников/Kalashnikov” товар белгиларининг Россия ҳудудида рўйхатдан ўтказилиши бизнинг корхона учун давлатимизда ҳам, хорижда ҳам афсонавий қурол брендини бирлаштириш ва ҳимоя қилишга хизмат қилувчи тарихий воқеа бўлди”, деб айтди “Калашников” концерни бош директори Алексей Криворучко.

Криворучконинг айтишича, компания ўз товар белгисини хорижда рўйхатдан ўтказиш жараёнини бошлади. Компания рус брендидан ноқонуний фойдаланувчи ноинсоф тадбиркорлар билан курашмоқчи.

“Жаҳонга машҳур брендлар каби қароқчилар шак-шубҳасиз “Калашников” маркасининг машҳурлигидан ноқонуний фойда кўриш мақсадида ва шу билан бирга бренд нуфузига зиён етказиб ва охир-оқибат унинг нуфузини тушириб фойдаланишга уринадилар. Бироқ энди “Калашников” концерни ноқонуний маҳсулотларга қарши ҳуқуқий чоралар кўришда барча расмий асосларга эга бўлди”, деб айтди корпоратив имижни бошқариш масалалари бўйича эксперт Патрик Жепсон.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 48851 Жамият
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 404 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
Мустақиллик байрами Миллий боғда ўтказилмайди
Samsung Galaxy S9 cмартфони билан боғлиқ баъзи маълумотлар ошкор бўлди
2018 йил ҳосили учун август пиёзи ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот экинларини жойлаштиришга доир қарор имзоланди
Полиция Барселона теракти ижрочиси йўқ қилинганини тасдиқлади
22:20 1468 Жаҳон
Испаниялик сузувчи жаҳон чемпионатида терактлар қурбонлари хотирасига бир ўзи сукут сақлади
22:20 680 Спорт
АҚШ ҲДК навбатдаги тўқнашувдан сўнг Тинч океанидаги тадқиқотларини тўхтатди
22:15 940 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар