«Ъ»: Россия Сурияга гранатомёт ва БТРлар етказиб беради

Жаҳон 10 Сентябрь 2015 3078

Россия Сурияга ўқ отар қуроллар, гранатомёт ва БТРлар етказиб беради, дея ёзмоқда “Коммерсантъ” нашри хорижий мамлакатлар билан ҳарбий-техника ҳамкорлик соҳасидаги ахборот манбасига асосланган ҳолда.

Ахборот манбасининг ёзишича, “айни пайтда Сурияга ўқ отар қуроллар, гранатомётлар, БТР-82А бронетранспортёрлари, “Урал” ҳарбий юк машиналари ва Сурия армияси шахсий таркибининг муайян жойдаги ҳарбий ҳаракатлари ва уларнинг кўчирилиши учун зарур бўлган бошқа турдаги қуролларнинг бир неча партиясини етказиб бериш ишлари олиб борилмоқда ёки тугалланиш арафасида”.

Қайд этилишича, қуролларни етказиб бериш ишлари халқаро қонунчиликка мос равишда, барча расмиятчиликларга амал қилинган, Россия ва Сурия ҳукуматлари ўртасида тузилган шартномалар доирасида олиб борилмоқда.

Хабарда таъкидланишича, мазкур келишувлар учун маблағнинг бир қисми Дамашқ томонидан тўланган, бироқ Москва ва Исроил ҳукумати ўртасида ўтказилган маслаҳатлашувлардан сўнг етказиб бермасликка қарор қилинган С-300ПМУ-2 ҳаво ҳужумидан мудофаа қуролининг етказилиши учун бўнак сифатида тақдим этилган маблағлар эвазига амалга оширилмоқда.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 71709 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37286 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21607 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81400 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61967 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 1279 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 893 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 806 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 361 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 683 Маданият
Кўпроқ янгиликлар