17-19 сентябрь кунлари бутун Ўзбекистон бўйлаб “Болалар китоби” фестивали ўтказилади

Ўзбекистон 10 Сентябрь 2015 1405

17-19 сентябрь кунлари Ўзбекистоннинг барча вилоятларида “Болалар китоби” II республика фестивали ўтказилади. Тадбир Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги томонидан маданият ва спорт ишлари, халқ таълими вазирликлари, “Камолот” ва ҳокимиятлар билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда.

Айтилишича, Тошкент шаҳридаги асосий тадбирлар Ғафур Ғулом номидаги истироҳат боғида ва Туркистон санъат саройида ўтказилади.
Фестиваль доирасида бадиий, илмий-маърифий, ижтимоий-сиёсий, маданий ва энциклопедик нашрлар тақдимоти бўлиб ўтади.

Кўпроқ янгиликлар