Ангренда қарз эвазига сумкасини танишларига берган қиз уларнинг устидан туҳмат қилди. Бу ҳақда “Огоҳ” газетаси ёзмоқда.

Айтилишича, Гўзал Сайёдова Аҳмадбек ва Валижон исмли йигитлар билан учрашиб, спиртли ичимликлар ичган. Сўнг улар Бегзод Жобировнинг уйига боришган. У ерда икки орада келишмовчилик чиқиб, Аҳмадбек Гўзалдан зиёфатга ишлатилган пулларни қайтаришни талаб қилган. Гўзал сумкасини уларга гаровга бериб, хонадонни тарк этган.
Сўнг қиз ички ишлар идорасига мурожаат қилиб, сумкасида 619 минг сўм ва 100 доллар борлигини айтиб, танишлари устидан арз қилган. Дастлабки тергов чоғида унинг ёлғон гувоҳлик бергани аниқланган.

Суд ёлғон гувоҳлик берган Сайёдовани ва ўз уйини маишатбозларга ижарага берган Бегзод Жобировни жазога тортган.