Apple 3D Touch бошқарув системасига эга бўлган iPhone 6S ва 6S Plus смартфонларини тақдим этди

Технология 10 Сентябрь 2015 7673

Apple компанияси янги бошқарув системаси бўлган 3D Touch’ни қўллаб-қувватлайдиган iPhone 6S ва 6S Plus смартфонларини тақдим этди.

3D Touch системасини Multitouch ва Force Touch функцияларининг ривожланган кўриниши бўлиб, у 2015 йилнинг баҳорида тақдим этилган MacBook’да ўрнатилган эди.

3D Touch бармоқ босиши кучини аниқлаб, фойдаланувчига бирор бир белгини босиб туриш орқали қўшимча менюни чақириш имконини беради.

Ундан ўйин ўйнаш жараёнида ҳам фойдаланиш мумкин бўлади.

Бундан ташқари, Apple ўз қурилмалари қаторига янги ранг – Rose Gold’ни қўшди. 2015 йилда тақдим этилган смартфонларнинг корпуси 2014 йилда чиқарилган қурилмаларга нисбатан мустаҳкамроқ қилиб ясалган.

Овозли ёрдамчи бўлган Siri энди исталган вақтда “Hey, Siri” командаси орқали ишга туширилади.

iPhone 6S ва 6S Plus’га ҳаракат датчиклари билан бирлаштирилган янги процессор ўрнатилган.

Шунингдек Apple асосий камерани ҳам янгилади. У энди тезлаштирилган автофокусга эга 12 Мп.ли камерага айланди. Энди унинг ёрдамида 4К форматидаги видеоларни суратга олиш мумкин.

Олд камера ҳам 5 Мп.га ўзгарди. Бундан ташқари, Apple Live Photo функцияси ҳам қўшди. Унинг ёрдамида сурат олинишига қадар бўлган 1,5 сония ҳамда сурат олингандан кейинги 1,5 сонияни сақлаб қолади. Суратни узоқ вақт босиб туриш орқали ушбу видеороликни кўриш мумкин.

Кун янгиликлари
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 39314 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 44581 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 6531 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18030 Ўзбекистон
Тошкентда «Тозалаш-антитеррор» тадбири доирасида 90 киши қўлга олинди
15:40 409 Жамият
Шавкат Мирзиёев Бекобод шаҳри фаоллари билан учрашди
ASUS ZenFone 4 ва Zenfone 4 Pro флагманини намойиш этди
АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо жангининг 5 жиҳати
Барселонадаги терактга алоқадорликда гумонланган яна бир шахс қўлга олинди
15:20 527 Жаҳон
Иноятов: Сўнгги 5-6 йил ичида мактаблар пахта теримига умуман жалб этилмаган
Кўпроқ янгиликлар