Австралия ҳарбий ҳаво кучларининг ИШИДга қарши курашдаги иштироки яна 2-3 йил давом этиши мумкин. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазири Кевин Эндрюс баёнот берди.

“2-3 йил. Мен аниқ айта олмайман, лекин ростанам бу ишлар бир неча йил давом этади”, - деди у Australian Financial Review нашрига берган интервьюсида.
Илгарироқ бош вазир Тони Эббот ўз мамлакати ҳарбий кучларининг халқаро коалиция операцияларидаги иштирок яна қанча давом этиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб бера олмаган эди.