Британия қироличаси Елизавета IIнинг молиявий ҳолати 425 миллион доллар (276,7 миллион фунт)ни ташкил этади, дея хабар тарқатди Bloomberg нашри.

У ушбу кўрсаткичи билан 14 миллард долларга эгалик қилаётган бадавлат британиялик — Жеральд Гросвенорданидан 33 маротаба камроқ бойликка эга. Европанинг энг бой аёли Лилиан Бетанкурда эса 32 миллард долларлик маблағ бор.

Агентликнинг қайд этишича, бу ерда гап фақатгина 89 ёшли қироличанинг шахсий маблағлари ҳақида кетмоқда. Британ қироллик оиласи активлари эса 20 миллиард фунт стерлингни ташкил этади.

Елизавета II бойлиги инвестициялар (75 миллион доллар), мерос активлари (110 миллион), маркалар коллекцияси (75 миллион) ва бошқалардан ташкил топган. Таҳлилчиларнинг баҳосига кўра, қўйилмалар йилига 5-7,5 фоиз даромад келтиради.

Қиролича, шунингдек, 1760 йилда монархия учун тақдим этилган кўчмас мулк ва бошқа активларни назорат қилувчи Crown Estate ташкилотида ҳам ўз улушига эга. Қонунга биноан, Елизавета мазкур компания инвестицияларининг 15 фоизига эгалик қилади.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 9 сентябрь тунида Британия қироличаси Елизавета Иккинчи мамлакат тарихида қиролликни энг кўп вақт бошқарган етакчига айланади. У ҳукумат тепасида 63 йил, етти ой ва икки кун турган ўзининг катта бувиси қиролича Виктория рекордини янгилади.

Қиролича Елизавета II (Queen Elizabeth II) 1926 йилнинг 21 апрелида Лондонда герцог ва герцогиня Йорклар оиласида дунёга келган.

1953 йилнинг 2 июнь куни Лондоннинг Вестминстер аббатлигида Елизаветага тож кийдириш расмий маросими бўлиб ўтган.