Британияда бир йилда терроризмда айбланиб қўлга олинган 18-20 ёшлилар сони икки баробарга ортди

Жамият 10 Сентябрь 2015 1239

Британия ҳукумати 2015 йилнинг 31 мартидан 12 ой ичида терроризмга алоқадор жиноятларда айблаб қўлга олинганлар сони рекорд даражага етганини маълум қилди. 18-20 ёшли қўлга олинганлар сони ўтган 2014 йилга нисбатан икки баробарга ошди.

Британия Ички ишлар вазирлигининг пайшанба, 10 сентябрь куни тарқатган статистик маълумотига кўра, полиция терроризмда айблаб 299 кишини қўлга олган бўлиб, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 31 фоиз кўп демакдир.

ИИВнинг қайд этишича, эълон қилинган сўнгги маълумотлар 2001 йилдан буён олиб борилаётган шу турдаги статистик жамланмалари ичида рекорд натижа ҳисобланади. Аввалги рекорд даражадаги қўлга олинганлар сони 2005 йилда кузатилган бўлиб, ўша йили полиция 284 кишининг қўлига кишан таққан эди.

“Шу билан бирга, 2014/15 йилги ҳисобот даврида терроризмда гумон қилинганлар ичида Британия фуқаролари ва иккинчи фуқароликка эга шахслар сони ҳам ортган. Шунингдек, террористик фаолиятда гумон қилиниб, 35 аёл ҳам ҳибсга олинган бўлиб, бу ҳам сўнгги беш йил ичидаги рекорд натижа ҳисобланади. 18-20 ёшли ҳибсга олинган сони эса ўтган ҳисобот даврига нисбатан икки баробарга кўпайган”, – дея хабар қилди вазирлик.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 27940 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14848 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 55949 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 398 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 416 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 1820 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 454 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 486 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 661 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар