Германия, Франция, Италия ва Испания нашрлари “муҳожирлар билан фожиа”ни енгиш учун барча имкони бор чораларни қабул қилиш ва Суриядаги урушнинг якунланишига таъсир қила оладиган давлатларга босим кўрсатишга чақирди.

Европанинг 13 та етакчи нашри Европа Иттифоқи ҳукуматларига қочқинлар билан боғлиқ инқирозни ҳал қилиш учун “қатъий чоралар кўришлари зарурлиги” айтилган очиқ мактуб билан мурожаат қилдилар.

Германиянинг Die Zeit, Франциянинг Liberation, Италиянинг La Repubblica ва Испаниянинг El Pais нашрлари Европа ҳукуматларини “мураккаб ўтмишдан” воз кечиб, Европа “ҳамжиҳатлик, тенглик ва эркинлик” тамойилларига қурилган қитъа эканлигини намойиш этишга чақирди.

“Борган сари кўпроқ одамлар уруш ва қувғинликлардан қочиш мақсадида ҳалок бўлмоқдалар. Бироқ Европа ой сайин камроқ нарса қилди ва борган сари кечикиб борди. Биз қочқинлар билан фожиани бошдан кечирмоқдамиз, бироқ Европа ҳукуматларининг ҳаракат қилишни истамасликлари жиддий сиёсий инқирозни келтириб чиқарди”, деб ёзмоқда Европа ОАВлари.

Нашрлар ўзларининг мурожаатларида қочқинлар билан вазиятни яхшилашнинг бир неча усулларини таклиф қилдилар. Улар орасида Европада муҳожирлар бошпана топа олишлари мумкин бўлган хавфсиз усулларни ишлаб чиқиш таклифи билдирилди.
Бундан ташқари, мактубда муҳожирларни Европа давлатлари ўртасида адолатли тақсимлаш, Суриядаги инқироз таъсир қилган Яқин Шарқдаги давлатларга ёрдамни ошириш, Суриядаги урушни тўхтатишга уринишларни фаоллаштириш учун АҚШ, Россия, Эрон, Саудия Арабистонига босим кўрсатиш зарурлиги айтилмоқда.