Россиялик аралаш услубдаги жанг устаси Федор Емельяненко Япониядаги янги йил кечасида ташкил қилинадиган шоу жангида рингга чиқиши мумкин. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар тарқатди.

Июль ойида «Сўнгги император» лақаби билан машҳур бўлган 38 ёшли спортчи спортчилик фаолиятини қайта тиклаганини маълум қилганди.

Емельяненко Япониянинг Pride ташкилоти талқинига кўра тўрт карра жаҳон чемпиони саналади. У сўнгги маратаба 2012 йилда рингга чиққан ва фаолиятини якунлаш ҳақида баёнот берганди. Профессионал фаолияти давомида 38 жангда қатнашган Федор уларнинг 34таси ғалаба қозонган. Тўрт марта мағлубиятга учраган.