ФИФА “Барселона” клубига нисбатан ёш футболчиларни жамоага ўтиши юзасидан йўлга қўйилган қоидабузарлик сабабли янги текширув ишини бошлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ФИФА шунга ўхшаш ҳолат юзасидан “Барселона”га 2015 йилда янги ўйинчиларни рўйхатдан ўтказишни тақиқлаб қўйган эди. Унда ФИФА клуб академиясига қабул қилинган 31 нафар ёш футболчиларнинг трансферини текширган эди.

Ҳозирги вақтда ФИФА “каталонияликлар”дан биринчи текширув жараёнида ишлари кўрилмаган яна 2 нафар футболчи ҳақида маълумот сўраган.

“Барселона” ушбу футболчилар билан ёзги трансфер вақтида шартномани бекор қилган. Тахминларга кўра, бу ҳаракат ФИФА томонидан қайта текширувлардан қочиш мақсадида қилинган.

ФИФА вакиллари “Барселона”нинг тергов жараёнида ташкилот билан қилаётган ҳамкорлигидан қониқмаяпти ва бу ўз навбатида ташкилот уларнинг Фоде Фофана ҳамда Матиас Лакава ҳақидаги маълумотларни сир тутаётганлигини гумон қилмоқда.