Германиянинг Гамбург шаҳри Халқаро Олимпия қўмитасига 2024 йилги ёзги Олимпия ўйинларини ўтказиш учун расмий ариза топширди, деб хабар берилмоқда Германия Олимпия спорт конфедерацияси расмий сайтида.

Аввалроқ 2024 йилги ёзги Олимпия ўйинларини ўтказиш учун ўз номзодларини Рим (Италия), Париж (Франция), Лос-Анжелес (АҚШ) ва Будапешт (Венгрия) қўйган эди.

2024 йилги ёзги Олимпия ўйинларини ўтказиш учун номзодларнинг якуний рўйхати 2015 йилнинг 15 сентябрида маълум қилинади, мезбон давлат номи эса 2017 йилда эълон қилинади.