Тарихда биринчи маротаба саудиялик аёллар ҳаж мавсумида зиёратга келган аёлларга хизмат кўрсатиш учун ишга қабул қилинди.

Бугунги кунда Мадина шаҳрида 6 нафар аёл ишга қабул қилиниб, тез кунларда Маккада ҳам бир қанча айёллар ишга қабул қилиниши кутилмоқда.

Маълумотларга кўра, умумий ҳисобда Икки Муқаддас ҳарам хизмати учун 100 нафар аёлни ишга олиш режалаштирилган, деб ёзади muslim.uz портали.