Исроил россиялик ҳарбийлар Сурияда террорчиларга қарши жанг қилаётганини айтди

Жаҳон 10 Сентябрь 2015 8286

Исроил мудофаа вазири Моше Яалон охирги бир неча кун давомида Россия қўшинлари Сурияга “ИШИД” террорчилик гуруҳи билан курашгани келганларини маълум қилди. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги маълум қилди. 

Яалон россиялик ҳарбийларнинг Сурияга келишидан асосий мақсад Латакия шаҳри яқинида авиабаза қуришдан иборатлигини айтди. Бу авиабазадаги вертолёт ва самолётлардан Сурия армияси террорчиларга қарши курашда фойдаланиши мумкин.
“Тушунишимизча, бу босқичда гап чекланган кучлар – маслаҳатчилар, хавфсизлик жамоаси ҳамда самолёт ва ҳарбий вертолётларни фойдаланишга тайёрлаш бўйича мустахассислар ҳақида кетмоқда”, деб таъкидлаб ўтди Яалон.

Яалон Россия биринчи навбатда Суриядаги ўз манфаатларини ҳимоя қилаётганини, чунки бу давлат ҳудудида унинг ҳарбий-денгиз базаси жойлашганлигини қўшимча қилиб ўтди. Бироқ шу билан бирга исроиллик вазир бу маълумотни қаердан олганига ойдинлик киритмади.

Аввалроқ Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова Сурия Россия қурол-аслаҳасидан фақатгина террорчиларга қарши фойдаланишга кафолат беришига ишонтириб ўтди.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 12201 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 66847 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 36872 Lifestyle
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги товар айланмаси 1,8 маротабага ошди
23:59 / 16.08.2017 326 Иқтисодиёт
Германияда жўнатмалар ўз эгаларига Ford электр фургонларида етказилади
23:50 / 16.08.2017 241 Технология
Президент таълим тизимидаги ислоҳотларнинг бориши бўйича мажлис ўтказди
23:49 / 16.08.2017 2559 Ўзбекистон
АҚШнинг собиқ президентлари Шарлоттсвилл воқеаларига муносабат билдиришди
23:46 / 16.08.2017 699 Жаҳон
Туркия Германиядан FETÖ раҳбарларидан бирининг топширилишини талаб қилмоқда
23:42 / 16.08.2017 418 Жаҳон
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегараси ҳудудидаги зиддиятлар камаяди
23:40 / 16.08.2017 1394 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар