Жорже Мендеш «Реал» билан ҳамкорликни тўхтатди

Спорт 10 Сентябрь 2015 2031

«Манчестер Юнайтед» дарвозабони Давид Де Хеанинг манфаатларини ҳимоя қиладиган таниқли футбол агенти Жорже Мендеш бундан кейин «Реал» билан ҳамкорлик қилмоқчи эмас.

El Confidencial нашри маълумотларига кўра, 49 ёшли португалиялик агент Де Хеанинг "Мадрид" клубига ўтмай қолганидан норози бўлди ва энди ўз эътиборини «ПСЖ», «Валенсия» ва «Порту» жамоалари билан ҳамкорликка қаратмоқчи.

Энди Мендеш Де Хеани «МЮ» билан шартномани узайтиришга кўндиришга уриниб кўриши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, «Реал» таркибидаги Криштиану Роналду, Пепе ва Хамес Родригес каби футболчилар айнан Мендешнинг мижозлари ҳисобланади.

Кўпроқ янгиликлар