Калифорния штатида эвтаназияга рухсат берилди

Жаҳон 10 Сентябрь 2015 2399

АҚШнинг Калифорния штатида эвтаназия – даволаб бўлмас касалликдан азият чекувчи оғир беморнинг ҳаётини тўхтатиш амалиётига рухсат берилди. Бу ҳақда Sky News нашри маълум қилди. 

Эвтаназия атрофидаги баҳслар АҚШдаги шаҳарлардан бирида даволаб бўлмас даражада саратондан азият чекувчи аёл ўз жонига қасд қилгандан кейин яна жонланиб кетди. Эвтаназияга рухсат берувчи қонун лойиҳасининг ташаббусчиларидан бири Бил Моннингнинг айтишича, эвтаназияга рухсат берилиши касал одамларга уларнинг ҳаётининг охирги кунларининг сифатини аниқлашга имкон беради. Штатнинг 43 сенатори 34 овозга қарши қонун лойиҳасининг қабул қилинишига овоз берди.

Калифорниядан ташқари, эвтаназия ўтказишга Монтана, Нью-Мехико, Орегон, Вермонт ва Вашингтон штатларида ҳам рухсат берилган.

Кўпроқ янгиликлар