Киевнинг патруль полицияси яқин орада Lamborghini Gallardo автомобили олади. Бу автомобилнинг базавий модели нархи 165 минг доллардан бошланади.

Бу ҳақда Киев патруль полицияси матбуот хизмати ўзининг инстаграмдаги саҳифасида маълум қилди.

“Муҳим янгилик! Яқинда Киев полицияси қочоқлар билан курашиш учун бир дона Lamborghini Gallardo автомобилини олади”, дейилмоқда хабарда.

Lamborghini Gallardo соатига 100 км тезликка 4,2 сонияда эришади.