АҚШ президентлигига номзод Ҳиллари Клинтон Россия президенти Владимир Путиннинг ўзига ёқадиган энг мафтункор жиҳатини айтди. Бу баёнотни у Вашингтондаги Брукингс номли университетдаги чиқиши чоғида берди.

“Путиннинг менда хайрихоҳлик уйғотадиган жиҳатлари кўп эмас, лекин у ўрнидан туриб “Сизнинг кейинги президентингиз бўламан” дея олиши ўзига яраша мафтункорликка эга”, - унинг сўзларини келтиради Politico нашри.
Шу билан бирга, у Қрим масаласида фаол ҳаракат қилиш зарурлигини қўшимча қилиб ўтди.