"Манчестер Юнайтед" жамоаси бош мураббийи Луи ван Гал ёзги трансферлар даричаси ёпилиши арафасида харид қилинган 19 ёшли ҳужумчи Антони Марсяль келажакни назарда тутган ҳолда олиб келинганини айтди.

"Мен Марсьялни ўзим учун харид қилмадим. Мен уни ўзимдан кейин келадиган мураббий учун олиб келдим. Кейинги мураббий эса Райан Гиггз бўлади.

Марсяль учун жуда кўп пул сарфланди. Лекин ҳозир замон шунақа.

Невилл ва Скоулз томонидан билдирилаётган танқидлар эса мени ниҳоятда чарчатди. Жамоага янгича ўйин услубини сингдириш учун вақт талаб қилинади. Улар буни била туриб мени айблашмоқда", дейди голландиялик мутахассис.