Мексика жануби-шарқидаги Веракрус штатида 32 киши темир йўлдаги авария туфайли эвакуация қилинди. Штат губернатори Хавьер Дуартенинг маълум қилишича, Эл-Койлито аҳоли пункти ҳудудида юк поездининг тўртта цистернаси темир йўл изидан чиқиб кетган, уларнинг учтаси портлаган.

Минтақа раҳбарининг сўзларига қараганда, ҳодиса жойида 230 нафар жамоат хавфсизлиги вазирлиги ходими ва бир неча ўн ҳарбий иш олиб бормоқда.

Тўрт цистернанинг бирига этилен оксиди қуйилган бўлса, учтасида мазут олиб кетилаётган бўлган. Улардаги барча маҳсулотлар тўлиқ ёниб кетган, дея хабар бермоқда Universal нашри. Ҳодисадан ҳеч ким жабр кўрмаган.

Ёнғиндан сўнг унинг сабаблари мазсус тузилмалар мутахассислари томонидан ўрганилади, эвакуация қилинган аҳоли ҳам ўз уйларига қайтарилади.