Microsoft 1 йил ичида Исроилнинг 3-стартапини сотиб олди

Жаҳон 10 Сентябрь 2015 1276

Microsoft корпорацияси Office пакети ва булутли иловалар хавфсизлигини ошириш мақсадида хавфсизлик бўйича дастурий таъминот ишлаб чиқарувчи компанияни 250 млн долларга сотиб олди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар бермоқда.

Шартнома Исроилнинг Adallom компания бўйича тузилди. Шу тариқа, Microsoft бир йил ичида Исроилнинг 3-стартапини сотиб олиши.
Adallom маҳсулотлари асосан Office 365 и Enterprise Mobility Suite сервисларини яхшилаш мақсадида қўлланади. Стартапнинг 3 нафар асосчиси, киберхавфсизлик бўйича армиянинг 8200 рақамли бўлинмаси фахрийлари, уйғунлашув доирасида Microsoft’да ишлай бошлайди.
2012 йили асос солинган компания Salesforce.com, Box ва Dropbox маҳсулотларини ишлаб чиқарган. Унинг штаб-квартираси Пало-Альтода (Калифорния) жойлашган, ишлаб чиқариш эса Тель-Авивда амалга оширилади.

Ундан илгари Microsoft Исроилнинг матн таҳлили билан шуғулланувчи Equivio ва корпоратив хавфсизлини таъминловчи Aorato компанияларини харид қилган эди.

Кўпроқ янгиликлар