9 сентябрь куни Ўзбекистон Миллий университети маданият саройи кичик залида ректор Ш. Сирожиддиновнинг талабалар билан очиқ мулоқоти ўтказилди. Бу ҳақда Kun.uz таҳририятига йўлланган матбуот хабарномасида айтилди.

Учрашув олийгоҳ ривожланиши истиқболлари, шунингдек, унинг фаолиятидаги муаммоли масалалар муҳокамаси бағишланди. Муҳокама давомида ҳам талабалар, ҳам раҳбарият томонидан юқориги масалаларда бир қатор тавсиялар айтиб ўтилди.
Ўз ҳисоботида Ш. Сирожиддинов университетнинг эришиб келаётган ютуқларига тўхталиб ўтиб, ОТМнинг 100 йиллик юбилейига қадар эришилиши керак бўлган стратегик мақсадлар ҳақида гапирди.

Хусусан, унинг таъкидлашича, 2018 йилга келиб университет янги сифат босқичига кўтарилиб, халқаро рейтингларда жаҳоннинг етакчи олийгоҳлари қаторидан ўрин олиши керак. Бу мақсадни амалга ошириш учун эса инсоний ресурслар ва илмий салоҳиятдан самарали фойдаланиш талаб этилади. Шу боис ректор талабаларни ОТМнинг ўқитувчи-профессорлари билан барча соҳаларда ҳамкорлик қилишга чорлади.

Учрашув якунларига кўра олийгоҳни ислоҳ қилиш ва ривожлантириш бўйича бир қатор истиқболли таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқилди.