МТС мобил интернетдан тушаётган даромад овозли хизматлар даромадидан ошганлигини хабар қилди

Технология 10 Сентябрь 2015 1548

2015 йилнинг июль-август ойларида МТС операторининг Москва ҳудудидаги интернетдан кўрган даромадлари овозли хизматлардан олинган даромаддан 5 ва 10 фоизга ошди. Бу ҳақда компаниянинг оммавий бозор маркетинги бўйича директори Вячеслав Николаевга таянган ҳолда “Ведомости” нашри хабар бермоқда.

Айтилишича, бу LTE тармоқларининг ривожланиши, операторнинг савдо нуқталарида гаджетлар нархининг тушиши, шунингдек, янги пакет тарифлари жорий қилиниши билан боғлиқдир. Оператор вакили Дмитрий Солодовниковнинг айтишича, 3 йил ичида даромад структурасининг бундай ўзгариши бутун Россия ҳудудида кузатилади.
Шу билан бирга, “Вимпелком” вакили Анна Айбашева келтирилган сонларга шубҳа билан қарашини айтди.

Негаки, унинг фикрича, ҳисоб-китоб методикаси турли операторларда турлича кўринишга эга. Москва шаҳри ва вилоятида “Билайн”нинг абонентлари сони 2015 йил 30 июнь ҳолатига кўра 13.8 млн кишини, МТС абонентлари сони эса 13.7 млн кишини ташкил қилди.

Кўпроқ янгиликлар