Наманган шаҳридаги бозорларда терминалсиз дўконлар фаолият юритаётгани аниқланди

Ўзбекистон 10 Сентябрь 2015 2493

Бугунги кунда тўлов терминалларини қўллаш, улар ёрдамида харидор ва мижозларга сифатли хизмат кўрсатишнинг қонуний тартиблари амалиётга жорий этилган. Жумладан, савдо ва хизмат кўрсатиш объектларини тўлов терминаллари билан жиҳозлаш ва аҳоли билан пул ҳисоб-китобларини амалга оширишда уларни қўллаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Давлат солиқ қўмитасининг 2009 йил 27 июлдаги қарори билан тасдиқланган «Тўлов терминаллари билан жиҳозлаш ва аҳоли билан пул ҳисоб-китобларини амалга оширишда уларни қўллаш тартиби тўғрисидаги» Низом асосида белгиланади.

Олиб борилган журналистик текширувлар натижасида Наманган шаҳридаги «Сардоба», «Чорсу», «Яшил», «Жаҳон», «Дўстлик», «Ғирвон буюм» бозорларида қуйидагилар аниқланди:

«Сардоба» бозори МЧЖдаги 200дан ортиқ савдо дўконларининг 30дан ортиғида, «Дўстлик» бозори МЧЖдаги 180дан ортиқ дўконнинг 90га яқинида, «Жаҳон» бозоридаги 210дан ортиқ дўконнинг 80га яқинида, «Ихтисослаштирилган қурилиш савдо комплекси» бозоридаги 40га яқин дўконнинг 10дан ортиғида, «Чорсу» деҳқон бозоридаги 30дан ортиқ дўконнинг 10дан ортиғида, «Ғирвон» бозоридаги 140дан ортиқ дўконнинг 50дан ортиғида терминаллар мавжуд эмаслиги, касса аппаратлари ҳам қисман бор бўлсада мунтазам ишлатилмаслик ҳолатлари аниқланди.

Шунингдек, ушбу бозорларга қарашли бўлган ҳудудларда жойлашган автотранспорт воситаларини вақтинчалик сақлаш жойларида ҳам тўлов терминаллари мутлақо ўрнатилмагани, ҳайдовчилардан фақат нақд пул асосида олинаётган тўлов суммаларига ҳам умуман чек берилмаётганлиги кузатилди.

Кузатиш жараёнида мазкур бозорларда лаборатория ва махсус текширувлардан ўтмаган қўлбола ичимлик: морс, айрон, ўрик шарбати, турли ранглар қўшилган газли сув (айниқса, вояга етмаган болалар томонидан ҳам), ёзнинг жазирама кунлари бўлишига қарамай тез бузилувчи озиқ-овқат маҳсулотлари (гўшт дўконларида ҳам) музлаткичдан ташқарида сотилаётган ҳолатлар ҳам мавжудлиги аниқланди.

"Телеграф.уз" нашрининг ёзишича, «Чорсу» ва «Сардоба» бозорларига кираверишдаги асосий дарвозалар олдига қоидаларга зид равишда ҳайдовчилар томонидан автотранспорт воситаларини пала-партиш қўйиб кетилгани харидорларнинг эркин ҳаракатланишига жиддий халақит бермоқда.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
22:00 / 16.08.2017 6740 Ўзбекистон
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 24325 Жаҳон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 56618 Жаҳон
Ўзбекистон 2019 йилдан хорижга чиқиш паспортларини жорий этади
17:00 / 16.08.2017 37786 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 38817 Lifestyle
Асака туманида тергов идорасидан яшириниб юрган шахс қўлга олинди
Ахборот технологиялари вазирлигининг ҳарбий хизматчилари суғурталанади
Хорижлик сайёҳлар учун виза тартиботлари босқичма-босқич соддалаштирилади
Солиқ ва молия органлари раҳбарларига устама ҳамда жарималар миқдори тасдиқланди
«Барселона»: Биз улар билан шартнома имзолашга яқинмиз
10:56 888 Спорт
Кўпроқ янгиликлар