Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Казатомпром МАК бошқаруви раиси Асқар Жумағалиев билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Оқ Ўрда матбуот хизмати хабар берди.
Учрашув чоғида Жумағалиев давлат раҳбарига миллий атом компаниясининг кейинги 10 йиллик стратегик ривожланиш режаси юзасидан ҳисобот берди.

Ўз навбатида, Назарбоев компаниянинг ноихтисослик активларини хусусийлаштириб, иқтисодий кўрсаткичларни ўстиришга кўрсатма берди.
“Мустақиллигимизнинг биринчи босқичида бўлганидак қатъият билан хусусийлаштиришни амалга ошириш керак. Ихтисосликка – уран ишлаб чиқаришга диққат қаратиб, бошқа активларни хусусий шахсларга бериш керак”, - деди давлат раҳбари.

Шунингдек, учрашув якунларига кўра Назарбоев яна бир қатор конкрет топшириқлар берди.