Норвегия мурмансклик таксичилардан чегарадан қочқинларни ўтказмасликни талаб қилмоқда

Жаҳон 10 Сентябрь 2015 1565

Норвегиялик чегарачилар россиялик таксичиларни агар улар чегара орқали суриялик муҳожирларни ўтказишни бас қилмасалар, уларга мамлакатга кириш ёпиб қўйилишидан огоҳлантирди. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги Мурманск вилоятида йўловчиларни ташиш билан шуғулланувчи компаниялардан биридаги манбага иқтибос келтирган ҳолда маълум қилди.

“Ҳозирча огоҳлантириш норасмий тусга эга, бироқ таксичилар ҳозирданоқ сурияликларни ташишни рад этмоқдалар”, деб айтди манба.

Қайд этилишича, Мурманск транспорт компаниялари бир неча ойдан бери суриялик қочқинларни Норвегияга ташишга буюртма олмоқдалар.

ОАВларнинг хабар беришича, сурияликлар Мурманскга асосан Москвадан учиб келиб, машинада Норвегия назорат-ўтказиш пунктигача етиб олиб, у ерда сиёсий бошпана сўрамоқдалар.

Аввалроқ Россия Федерал миграцион хизмати раҳбари Николай Смородиннинг маълум қилишича, суриялик 2 минг муҳожир Сурияда қуролли можаро бошлангандан кейин Россияда вақтинчалик бошпана олган.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 28842 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 64948 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 8154 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 125455 Жамият
Бекободнинг 2035 йилгача мўлжалланган  бош режаси: Шаҳар қандай кўринишда бўлади?
Зафар Рўзиев: Энди Қашқадарёда етиштириладиган пахтанинг ярмидан кўпи ўзимизда қайта ишланади
Алвидо Dodge Viper! Суперкарнинг энг ноёб намуналари
Афғонистонда толибларнинг етакчиларидан бири ўлдирилди
17:50 730 Жаҳон
Украинада Франциянинг 200 млн еврони ўзлаштирган фуқароси қўлга олинди
17:40 1087 Жаҳон
Ўзбекистон Республикаси Олий суди турли миш-миш хабарларга раддия берди
Кўпроқ янгиликлар