ОАВ: Дания Германия билан темир йўл алоқасини тиклади

Жаҳон 10 Сентябрь 2015 1202

Дания бугун, 10 сентябрь куни ноқонуний муҳожирлар туфайли тўхтатиб қўйилган Германия билан темир йўл алоқасини қайтадан тиклади. Бу ҳақда “Бельга” агентлиги маълум қилди.

Поездлар ҳаракати скандинавия давлати жанубидаги Падборг шаҳридан бошланди. Айни пайтда, Дания ва Германия паромлари кечиб ўтувчи терминал жойлашган Редбю-Путтгарден йўналиши бўйлаб темир йўл алоқаси тиклангани йўқ, дея маълум қилди Дания темир йўллари (DSB).

Иш кунлари Гамбург ва Копенгаген йўналишида ҳар куни иккала йўналишда 5 поезд, Фленсбург- Падборг йўналишида эса энг камида ўн поезд таркиби ҳаракати йўлга қўйилган эди.

Дания ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг темир йўл ҳаракатини тўхтатиш тўғрисидаги қарори сўнгги кунларда Германиядан Дания ҳудуди орқали кўп миқдордаги ноқонуний муҳожирларнинг Швецияга ўтиб олиб, ўша ерда бошпана топишга уриниши кучайгани сабаб қабул қилинди. Шу муносабат билан чегараларда паспорт назорати кучайтирилди.

Чоршанба, 9 сентябрь куни чегарачилар Редбюда темир йўл таркибида 340 нафар қочқинни қўлга олган эди. Улар датлар уларга бошпана бермасдан, ортга — Германияга қайтариб юборишларидан чўчиб вагонларни тарк этишни исташмаган. Полиция билан бўлиб ўтган музокаралардан сўнг минглаб муҳожирлар Дания ҳудудида қолишга рози бўлган.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 71425 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37185 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21542 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81228 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61913 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 753 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 576 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 589 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 258 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 541 Маданият
Кўпроқ янгиликлар