Ўзбекистон президентининг “Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижроси юзасидаан ҳукуматнинг тегишли қарори қабул қилинди.

ушбу қарор ОТМлари раҳбарлари ва етакчи педагог кадрларини қайта тайёрлаш механизмларини такомиллаштиришга бағишланди.
Қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:
ОТМларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курслари тўғрисидаги низом;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ОТМ раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, аттестациядан ўтказиш жараёнларини ташкил этиш ишларини мувофиқлаштириш бўйича идоралараро комиссия таркиби;

Базавий ОТМларининг ўқув-методик ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни ўқитишнинг замонавий ахборот-коммуникация техникалар ва техник воситалари билан таъминлаш бўйича тадбирлар комплекси.
Юқоридаги ҳужжатлар ва чора-тадбирлар комплекси доирасида олийгоҳларнинг педагоглари ва раҳбарлари, идоравий мансублигидан қатъий назар, 3 йилда камида бир марта тегишли йўналиш бўйича малака ошириши талаб этилади.
Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари тингловчилари бепул асосда ўқитилади.