фоҳишаликка жалб қилмоқчи бўлди, у кўнмагач эса икки кунга уйга қамаб қўйди. Nur.kz сайтининг хабар бершича, аёл синглисига овқат бермаган ва калтаклаб турган.
Айтилишича, Жайна исмли 21 ёшли қиз Остонага 2011 йили келиб, юридик факультетга ҳужжат топширган. Ўқишга киргач, опасининг уйида яшай бошлаган. Опаси қўшмачилик билан шуғулланиши эса билмаган.

Жайна университетни тамомлаб, диплом олган. Бундан ташқари, у фарзанд кўрган, лекин боланинг отаси кетиб қолган. Мана шу вазиятда опаси унга фоҳишалик билан шуғулланишни таклиф қилган.
Жайна опасига рад жавобини берган, дипломи бўйича ишламоқчи эканлигини айтган. Бунга жавобан опаси унга нисбатан юқорида айтилганидек чора кўрган.
Икки кундан сўнг Жайна опасидан кўчага чиқиб келишга рухсат олган. Унга ишонмаган қўшмачи қизга қоровул сифатида ўз йигитини бириктириб қўйган.
Кўчада Жайна йигитдан қочиб кетишга муваффақ бўлган, бунда унга йўл таъмирловчи усталар ёрдам берган.

Қиз дарҳол тегишли ташкилотларга шикоят қилган. Аммо унинг онаси овулдан етиб келиб, катта қизининг тарафини олган, натижада Жайна аризасини қайтариб олишга мажбур бўлган.
Қиз “Кўмак” одам савдоси қурбонларининг вақтинчалик яшаш жойига олиб борилган. Кейинроқ у ўз овулига қайтиб кетган.