Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Словакия йиғинини якунлади

Спорт 10 Сентябрь 2015 1031

Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Словакиядаги ўртоқлик турнирида иштирок этди.

Терма жамоалар маркази қарорига кўра олимпия терма жамоаси бош мураббий Виктор Жалилов миллий терма жамоа билан қолиб, Ўзбeкистон U-23ни ушбу турнирга Дилшод Нуралиев олиб кетганди.

Нуралиев бошчилигидаги жамоа йиғиндаги дастлабки ўртоқлик учрашувида Бирлашган Араб Амирликлари олимпия терма жамоаси устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдаги ягона голни Бобур Йўлдошев киритганди.

Ўртоқлик турниридаги иккинчи учрашувда эса ўзбекистонликлар Саудия Арабистонига қарши майдонга тушиб, 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Ўзбекистон олимпия терма жамоаси киритган ягона голга захирадан майдонга тушган Забихулло Ўринбоев муаллифлик қилди.

Шундан сўнг БАА ҳамда Саудия Арабистони олимпия терма жамоаларига қарши яна бир мартадан назорат учрашувлари ўтказилди. БАА билан бўлган иккинчи ўйинда ҳисоб 1:1 кўришини олди ва Ўзбекистон олимпия терма жамоаси голини Темур Ҳакимов киритди. Саудия Арабистонига қарши иккинчи учрашувда эса ҳисоб очилмади. Шу тариқа олимпия терма жамоасининг Словакия йиғини якунланди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 2016 йилнинг январь ойида Қатарда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатида иштирок этади. Осиё чемпионати финал босқичига қуръа ташлаш маросими 12 сентябрь куни бўлиб ўтади.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 24973 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 54854 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 65315 Жамият
Янги iPhone нефть ва қайин қобиғидан ясалган корпусга эга бўлади
Саудия Арабистони ва Хитой 20 млрд долларлик инвестиция жамғармасини ташкил этади
Хитой шимолида жуда йирик газ кони топилди
15:34 199 Жаҳон
Қатар Россия билан ҳарбий-техник ҳамкорлик тўғрисида битим тузиши мумкин
15:24 506 Жаҳон
Қозоғистон БМТ Хавфсизлик Кенгашини ислоҳ қилиш таклифи билан чиқди
15:22 352 Жаҳон
Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида 150 млн долларлик 42та ҳужжат имзоланди
АҚШ ҳукумати Amazon’нинг 13,7 млрд долларлик харидини маъқуллади
Кўпроқ янгиликлар