Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Акмал Камолов Красноярск шаҳрига ташриф буюрди

Ўзбекистон 10 Сентябрь 2015 2771

Россиянинг Красноярск шаҳри мэри Адҳам Оқбулатов Ўзбекистоннинг Россиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Акмал Камолов билан учрашди. Красноярскда Камолов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси ишчи сафар билан бўлиб турибди.

Оқбулатов Камоловга Красноярскга билдирган қизиқиши учун миннатдорчилик билдирди ва охирги йилларда шаҳарда Россия-Ўзбекистон ҳамкорлиги фаол ривожланаётганини таъкидлаб ўтди.

“Красноярск кўп миллатли шаҳар. Бу ерда катта ўзбек диаспораси яшайди ва улар билан бизни илиқ алоқалар бирлаштиради. Сизнинг ташрифингиз савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, красноярсклик ва ўзбекистонлик тадбиркорлар ўртасида ҳамкорлик алоқаларини кучайтиришга туртки бўлади, деб умид билдираман. Бизнинг шаҳримиз халқаро спорт анжумани – 2019 йилги Универсиада ўйинларини ўтказишга тайёргарлик кўрмоқда ва бизнинг ҳамкорлигимиз ёшлар сиёсати масалаларида ҳам самарали ривожланади, деб ишонч билдираман”, деб айтди Оқбулатов.

Ўзбекистон элчиси Акмал Камолов Ўзбекистондаги ишларнинг замонавий ҳолати, унинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ҳақида маълумот берди ҳамда красноярсклик тадбиркорлар Ўзбекистондаги қатор соҳаларга қизиқиш билдиришига ишонч билдириб қолди.
Красноярск ва Ўзбекистон ўртасида ҳамкорлик алоқалари нафақат иқтисодиёт ва савдо соҳасида мустаҳкамланмоқда. Шаҳардаги ўзбек диаспораси вакиллари бу ерда турли миллий байрамлар ўтказиб келадилар. Булардан “Қовун сайли” Красноярск аҳолисига айниқса хуш келган. Красноярскга мунтазам равишда Ўзбекистоннинг ижодий жамоалари ташриф буюрадилар. 2014 йилда Ўзбекистоннинг El Merosi тарихий кийим-кечак театри ва бир қатор мусиқачилар Осиё-Тинч океани минтақаси давлатларининг IV Красноярск халқаро мусиқа фестивалида иштирок этганлар.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 27925 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14835 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 55934 Жамият
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 359 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 384 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 1723 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 416 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 462 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 631 Жаҳон
ОЧЛ чорак финали. «Шангҳай СИПГ» дастлабки ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозонди
00:01 922 Спорт
Кўпроқ янгиликлар