"Реал" жамоаси президенти жамоанинг амалга ошмаган трансфер режалари ҳақида айтиб ўтди.

"Биз 2011 йилда Неймарни Мадридга олиб келиш учун қаттиқ ҳаракат қилгандик. Ўз вақтида Патрик Виейра ва Франк Риберини ҳам қўлдан чиқарганмиз", деб иқрор бўлади Перес.

Қайд этиш керакки, жорий йилги трансферлар мавсуми якунида "Реал" "МЮ"дан дарвозабон Давид де Хеани харид қилишга эриша олмади.

Бироз олдинроқ, ушбу муваффақиятсизлик туфайди де Хеанинг агенти Жорже Мендеш мадридликлар билан ҳамкорликни тўхтатгани ҳақида хабар берилганди.