Порошенко ва Путин 2 октябрь куни Парижда учрашади

Жаҳон 10 Сентябрь 2015 3531

“Норманд тўртлиги” мамлакатлари етакчилари Россия президенти Владимир Путин, Германия канцлери Ангела Меркель, Франция раҳбари Франсуа Олланд ва Украина президенти Пётр Порошенко 2 октябрь куни Париж шаҳрида учрашиб олишга келишишди, дея хабар бермоқда Кремь матбуот хизмати.

Матбуот хизмати маълумотларига кўра, 9 сентябрь куни тунда “Норманд тўртлиги” мамлакатлари етакчилари телефон суҳбатларини ўтказиб, Украина жануби-шарқидаги инқирозни бартараф этиш масаласини муҳокама қилишди. “Етакчилар Украина жануби-шарқида ўқ отишни тўхтатишни қўллаб-қувватлашди. Навбатдаги вазифа барча тўқнашув чизиқларидан бронетехника, 120 миллиметргача бўлган миномётлар, 100 миллиметргача артиллерия қуролларини олиб кетишга эришишдан иборат”, – дейилади хабарда.

Россия томонининг фикрича, асосий эътиборни Минск келишувида белгиланган сиёсий ҳолатни юзага чиқаришга қаратиб, Украинада конституцион ислоҳотларни олиб бориш, Донбасс ҳудудига алоҳида мақом бериш, шунингдек, маҳаллий сайловларни ўтказиш ҳамда амнистия тўғрисидаги қонунни қабул қилиш лозим. Суҳбат жараёнида Украинага Россия газини етказиб бериш масаласи ҳам кўтарилган.

“Норманд тўртлиги” давлатлари етакчилари, шунингдек, 12 сентябрь куни Берлинда бўлиб ўтадиган мамлакатлар ташқи ишлар вазирлари учрашувига ҳам тўхталиб, давлат расмий вакилларига турли йўналишларда ишларни давом эттириш ва аниқ таклифларни тайёрлаш вазифасини топширишга келишиб олинди.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 44188 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 61609 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 34093 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 19288 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 73680 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 59868 Жамият
Навоий вилоятида қўшмачи эркак қўлга олинди
16:45 626 Жамият
Маъмурий ислоҳотлар Концепцияси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди
«Made in Uzbekistan» бренди Тожикистон бозоридан Хитой маҳсулотларини сиқиб чиқармоқда
Араб коалицияси Ямандаги меҳмонхонага авиазарба берди
16:35 547 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар